6 Ноябр 2026
502
Акбар Жўраев даст кўтаришда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаб, олтин медалга эга чиқди
Хитойнинг Нинбо шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев ҳозиргина якунланган -110 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида олтин медаль қўлга киритиш баробарида ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Полвонимиз ушбу машқда 198 кг натижа қайд этди.
Бироздан сўнг спортчилар силтаб кўтариш машқида медаллар учун курашни давом эттиришади.