6 Ноябр 2026
444
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти Қозоғистонга етиб келди
Ташриф доирасида Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган кураш бўйича жаҳон чемпионати беллашувларини томоша қилиш ва жаҳон биринчилигида иштирок этаётган ҳамюрт спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Шунингдек, халқаро кураш ҳамжамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, ушбу спорт турини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, расмийлар Халқаро кураш ассоциациясининг Конгрессида иштирок этади.