6 Ноябр 2026
441
Ўқ отиш спортида тарихий медаль: Мерганларимиз жаҳон чемпионатида илк бор совриндор бўлишди
Шу кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчиликларидаги дастлабки медалига эга чиқди.
Мазкур медаль эркаклар ўртасида 10 метрдан пневматик тўппончадан отиш бўйича жамоавий дастурда қўлга киритилди. Владимир Свечников, Содиқжон Абдуллаев ва Муҳаммад Камалов финал баҳсида 1738 очко билан бронза медалига сазовор бўлдилар. Қайд этиш жоиз, кумуш медаль соҳиби бўлган Корея Республика жамоаси ҳам 1738 очко тўплаган, бироқ қўшимча кўрсаткичлар эвазига кореяликлар шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олишди.
🥇 Хитой – 1755 очко
🥈 Корея Республикаси – 1738
🥉 Ўзбекистон – 1738