Самбо бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
Эртага Тошкент шаҳрида старт оладиган самбо бўйича юбилей 50-жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Халқаро самбо федерацияси (FIAS), Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбарияти, халқаро спорт ташкилотлари вакиллари, жаҳон спорти юлдузлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуман давомида чемпионатнинг аҳамияти, унда 101 мамлакат вакиллари иштирок этаётгани ва бу мусобақа тарихида мутлақ рекорд экани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистонда самбо спортини ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини янада оширишга оид режалар ҳам кўриб чиқилди.
Хусусан, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров қуйидаги фикрларни билдирди:
“Бу спорт тури билан мамлакатимиз ёшлари жуда катта меҳр билан шуғулланишади. Жаҳон чемпионатинининг 50 йиллик юбилейига бағишланган тадбирда 100 дан ортиқ давлат вакиллари айнан Ўзбекистонга ташриф буюришмоқда. Бу — Ўзбекистонда самбо ривожи тўғри ва керакли йўлдан бораётганига бўлган ишончнинг яққол ифодасидир. Барча меҳмонларга Ўзбекистондан яхши таассуротлар билан қайтишларини тилайман. Яна бир бор мамлакатимизга хуш келибсиз!”
Тадбирда ОАВ вакиллари ўзиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Шунингдек, бир қатор расмийларга самбо ривожига қўшишган ҳиссалари учун халқаро ташкилотнинг совғалари тақдим этилди.
Маълумот учун, 8 ноябрга қадар давом этадиган мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 101 мамлакатидан ташриф буюрган 700 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради. Беллашувлар Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида ўтказила