15 Май 2026
113
Ёш боксчиларимиз қитъамизда тенгсиз эканликларини яна исботлашди
Бокс бўйича пойтахтимизда ўтган ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати юқори савияда ташкил этилди. Ёшларимиз ҳар икки тоифада ҳам юксак маҳорат кўрсатиб, қитъамизда тенгсиз эканликларини намойиш этишди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан мамлакат бокс федерацияси, ёш спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларини самимий қутлаб қолади.