16 Май 2026
427
Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди
Ҳиндистоннинг Гандхинагар шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир медаль қўлга киритилди. Эркаклар ўртасида ўтказилган -94 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида Муҳаммадқодир Тоштемиров кумуш медалга сазовор бўлди.
Юртдошимиз ушбу машқда 166 кг тошни кўтаришга эришди. Тоштемиров энди силта кўтариш машқи ва икки кураш бўйича ҳам медаллар учун курашни давом эттиради.