Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бошланди
Пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Қитъанинг нуфузли мусобақасида 33 давлатдан ташриф буюрган спортчилар медаллар учун баҳс олиб боради. Мусобақада юртимиз шарафини 10 нафар вакилларимиз ҳимоя қилади.
Дастурга кўра, Осиё чемпионатининг дастлабки кунида жамоавий дастур беллашувлари ўтказилди. Йигитларимизга гуруҳ босқичида Саудия Арабистони ва Туркманистон жамоалари рақиблик қилган бўлса, қизларимиз Макау, Иордания ва Тожикистон теннисчиларига қарши баҳс олиб боришди.
Қайд этилган натижалар:
Эркаклар:
Ўзбекистон 3:0 Туркманистон
Ўзбекистон 0:3 Саудия Арабистони
Аёллар:
Ўзбекистон 3:0 Иордания
Ўзбекистон 3:0 Макау
Ўзбекистон 3:0 Тожикистон
Бугун Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ташкил этилади. Беллашувлар 25 октябрга қадар давом этади.