“Шарқ марвариди-2026” ғолибларига Президент совғалари топширилди
Бугун пойтахтимиздаги «Ашхобод» сайилгоҳида ахалтака отлари бўйича ташкил этилган “Шарқ марвариди-2026” мусобақаларининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Туркманистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шадурди Мередов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ҳамда бошқа расмий вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этишди.
Маросимда сўзга чиққанлар мазкур нуфузли тадбир қардош ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги тарихий ришталарни, миллий анъаналар ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Тадбир якунида шиддатли от пойгалари ва кўргазмали чиқишларда юқори маҳорат кўрсатиб, ғалаба қозонган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан Президент совғалари тантанали равишда топширилди.