15 Октябр 2026 78

Илья Сибирцев Остонадаги Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида сузиш бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 1500 метрга эркин усулда сузиш дастурида бронза медалига эга чиқди. Спортчимиз масофани 14:43.97 дақиқада сузиб ўтди ва Ўзбекистон рекордини янгилашга эришди.

🥇 Лукас Хенво (Бельгия) – 14:33.14
🥈 Оливер Папаи (Венгрия) – 14:40.55
🥉 Илья Сибирцев (Ўзбекистон) – 14:43.97

Text to speech