14 Октябр 2026 114

Рекодрлар, тарихий натижаларга бой ўтган Жаҳон кубогини халқаро нашлар эътироф этди

8-10 октябрь кунлари Тошкент биринчи бор сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилди. Беллашувларда 40 мамлакатдан 230 нафар спортчи иштирок этди. Улар орасида Олимпиада ва жаҳон чемпионлари, жаҳон рекордчилари ҳам бўлиб, бу ҳар бир масофадаги беллашувлар катта рақобат остида кечишидан далолат берди.

Шиддатли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш йўналишида бронза медалига сазовор бўлди. Беллашувлар давомида эркаклар ўртасида 50 метрга чалқанча ва баттерфляй усулларида сузиш бўйича янги жаҳон рекордлари ўрнатилди. Шунингдек, 3 та Жаҳон кубоги, 3 та Европа ва 2 та Африка рекордлари ҳам янгиланди. Сузувчиларимиз ҳам юқори маҳорат кўрсатиб, 7 та дастурда миллий рекордларни ўзгартиришга муваффақ бўлдилар.

Мусобақа юқори даражада ташкил этилгани спортга ихтисослашган “al-kas.com”, “insidethagames.biz”, "francsjeux.com" ва sports-inside.co.uk” каби дунёдаги кўплаб ОАВ томонидан алоҳида эътироф этилди.

Text to speech