12 Октябр 2026
274
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази FIMS сертификатига эга бўлди
Чили пойтахти Сантяго шаҳрида Халқаро спорт тиббиёти федерациясининг (FIMS) Конгресси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) FIMSнинг ҳамкор ташкилотларидан бири эканини билдирувчи сертификатга сазовор бўлди.
Сертификатнинг қўлга киритилиши марказ учун халқаро ҳамкорликнинг янги имкониятларини очади. Хусусан, РСТИАМ мутахассислари томонидан қўйилган ташхислар халқаро ташкилотлар томонидан тан олинади.