11 Октябр 2026
320
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиқди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати якунланмоқда. Мусобақанинг сўнгги кунида кечган аралаш жамоавий дастурда ҳамюртларимиз бронза медалларими қўлга киритишди.
Саралашда Германия ва Грузия термаларини мағлуб этган юртдошларимиз ярим финалда Россия жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бронза медали учун баҳсда Мўғулистон термаси 4:2 ҳисобида таслим этилди.