11 Октябр 2026 270

Қосимҳожиев ҳамда Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлишди

Франция пойтахтида ташкил этилаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при турнирининг ортда қолган куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли якунланди. Спортчиларимиз унда 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Кумуш медални -68 кг вазн тоифасида жанг қилган Нажмиддин Қосимҳожиев келтирди. -67 кг тоифасида ярим финалгача етиб борган Озода Собиржонова эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Text to speech