9 Октябр 2026 214

ООК вакиллари Олимпия шаҳарчасидаги инфратузилма билан танишишди

Тошкент-2029 IV Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида пойтахтимизда бўлиб турган Осиё Олимпия кенгаши мутасаддилари Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, мажмуада яратилган имкониятлар билан танишди.

Ташриф давомида меҳмонларга Олимпия шаҳарчасида жойлашган замонавий спорт иншоотлари, мусобақаларни ўтказиш учун яратилган шароитлар ҳамда спортчилар ва делегациялар учун мўлжалланган инфратузилма ҳақида маълумот берилди. ООК вакиллари шаҳарчадаги объектларни кўздан кечириб, уларнинг Тошкент-2029 Осиё ёшлар ўйинларини юқори савияда қабул қила олишига ишонч билдиришди.

Ташриф доирасида Осиё Олимпия кенгаши ва Ўзбекистон томони ўртасида бўлажак мусобақага тайёргарликнинг муҳим йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Text to speech