8 Октябр 2026 283

Тошкент-2029: ООК вакиллари Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик жараёнини ўрганмоқда

Шу кунларда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вакиллари хизмат сафари билан Тошкент шаҳрида бўлиб туришибди. Ташрифдан кўзланган мақсад — пойтахтимизда 2029 йилда ўтказиладиган IV Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишиш.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ООК ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов меҳмонларни бўлажак Ўйинларни юқори савияда ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилаётган режалар лойиҳаси билан таништирди.

Учрашув давомида мусобақаларни ташкил этиш, спорт иншоотларини тайёрлаш, иштирокчилар учун зарур шароитларни яратиш ҳамда ўйинларни замонавий талаблар асосида ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Меҳмонлар ташриф доирасида Олимпия шаҳарчаси ва унга туташ ҳудудлар, қолаверса, шаҳар ичидаги қатор спорт объектларини кўздан кечириши кўзда тутилган.

Text to speech