6 Октябр 2026
140
Отабек Умаров дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида қатнашди
Айни кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳам иштирок этди.
Отабек Муҳаммадалиевич тадбир доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти, Озарбайжон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари Илҳом Алиев, Халқаро дзюдо федерацияси Президенти (IJF) Мариус Визер ва бошқа кўплаб расмийлар билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликка оид қатор масалаларни муҳокама қилди.