16 Май 2026
238
Слаломчиларимиз қитъа биринчилигида кумуш медалларни қўлга киритишди
Хитойнинг Сясы шаҳрида ўтаётган слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 та медалга сазовор бўлди.
Спортчиларимиз ҳар икки медални жамоавий дастурда қўлга киритишди. Байдаркачилар (К1) баҳсида Ж.Темиргалиев, П.Ейгель ҳамда С.Сайдуллаев, каноэчилар (С1) йўналишида А.Клевлеев, Ш.Қурбоналиев ҳамда И.Носиржоновлар мезбонлардан кейинги натижани қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлишди.