5 Октябр 2026 293

Аичи–Нагоя-2026 қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди

Жорий йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Японияда ташкил этилган Аичи-Нагоя-2026 ХХ ёзги Осиё ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистон делегацияси тантанали кутиб олинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ташкил этилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат вакиллари ва бошқа мутасаддилар, шунингдек, спортчиларнинг яқинлари иштирок этиб, Аичи–Нагоя-2026 қаҳрамонларини муносиб кутиб олдилар.

Тантанали тадбир давомида Абдулла Нигматович музаффар спортчиларимизни  Осиё ўйинларида эришилган юксак натижалар билан муборакбод этиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди.

Ўз навбатида, спортчилар номидан сўз олган Осиё ўйинлари чемпионлари Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда Барнохон Сайфуллаева давлатимиз томонидан спортчилар учун яратилаётган шароит ва кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнун эканликларини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг энг нуфузли комплекс мусобақасида Ўзбекистон делегацияси 42 та спорт турида қатнашди. Спортчиларимиз Ўйинларни 70 та медаль билан якунлади. Шундан 21 таси олтин, 25 таси кумуш ва 24 таси бронза медалларидир. Мазкур натижа мамлакатимизга умумжамоа ҳисобида 45 мамлакат орасида 5-ўринни эгаллаш имконини берди.

Text to speech