15 Май 2026
230
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг “Ҳоким Олимпиадаси” босқичи бошланди
Бугун Республикамиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқичи – “Ҳоким Олимпиадаси” беллашувлари старт олди. Мусобақани дзюдо беллашувлари бошлаб берди.
“Ҳоким Олимпиадаси” босқичида ёш спортчилар дзюдо, таэквондо WТ, эркин ва юнон-рум кураши, бокс, енгил атлетика, стол тенниси, баскетбол, волейбол, гандбол, бадминтон, бадиий гимнастика, оғир атлетика, қиличбозлик, теннис, соҳил волейболи, сузиш ва велошоссе турлари бўйича баҳс олиб боришади.
Режага кўра, бутун мамлакатимиз бўйлаб вилоят босқичи кесимида ўтказилаётган баҳслар 5 июнь санасигача давом этади.