15 Май 2026
166
Сарвар Зафаржонов даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди
Ҳиндистоннинг Гандҳинагар шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. -88 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Сарвар Зафаржонов даст кўтариш машқида олтин медални қўлга киритди.
Юртдошимиз ушбу машқда 169 кг натижа қайд этиб, Хитой, КХДР ва бошқа давлатлардан бўлган кучли рақобатчиларни ортда қолдирди.