15 Май 2026
195
Спорт вазирлигида Петра Сёрлинг билан учрашув ўтказилди
“Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрган Халқаро стол тенниси федерацияси Президенти Петра Сёрлинг билан Спорт вазирлигида учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир Адҳам Икрамов мамлакатимизда стол теннисини оммалаштириш, спорт инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, Петра Сёрлинг Давлат спорт академияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ташриф чоғида у ерда мутахассислар тайёрлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва спорт соҳасида илмий ёндашувлар асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида тақдимотлар ўтказилди.