30 Сентябр 2026 64

Аичи-Нагоя-2026: Совриндор спортчилар эсдалик нишонлари билан тақдирланишди

Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида муносиб натижалар қайд этиб, совриндорлар сафидан жой олган бир гуруҳ ўзбекистонлик спортчилар делегациямиз штабида тақдирландилар. Уларга Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти томонидан эсдалик нишонлари топширилди.

Расмийлар тақдирлаш маросимида атлетларимизнинг мусобақадаги муваффақиятларини алоҳида эътироф этиб, улар делегациямизнинг умумжамоа ҳисобида юқори поғонага кўтарилаётганига муносиб ҳисса қўшганларини таъкидлашди ва атлетларимизнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилашди.

Text to speech