Ўсмирларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
Тошкент мезбонлик қилган бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида 17 ёшгача бўлган боксчилар қитъа чемпионлиги учун жанг қилдилар. Қувонарлиси, ушбу ёш тоифасидаги ҳамюртларимиз ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мусобақа давомида спортчиларимиз 9 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза, жами 22 та медаль жамғаришди.
🥇 Олтин медаль:
-54 кг: Қумринисо Муҳаммадова
-63 кг: Меҳримаҳ Қиличова
-70 кг: Карина Илмуратова
+80 кг: Соҳибахон Худойберидиева
-48 кг: Камронбек Баҳодиров
-63 кг: Рушен Сайдуллаев
-66 кг: Баҳодир Ҳолиқулов
-70 кг: Абдувоҳид Абдумажидов
-75 кг: Маъруфжон Тошпўлатов
🥈 Кумуш медаль:
-46 кг: Абдуллоҳ Нуралиев
-52 кг: Ойбек Алимжонов
-54 кг: Абдулбосит Юрсунбоев
-60 кг: Аҳмаджон Абдусатторов
-80 кг: Самандарбек Умаров
-46 кг: Руҳшонабону Аҳадова
-50 кг: Парвина Шакарова
🥉 Бронза медаль:
-48 кг: Фарангиз Усвалиева
-52 кг: Маржона Худойбердиева
-60 кг: Саломатхон Сардорова
-66 кг: Диёра Бўрибоева
75 кг: Лобар Шаймонова
-80 кг: Ферузабону Камолова