15 Май 2026 88

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Отабек Муҳаммадалиевич!

Бугун мамлакатимиз спортини халқаро миқёсда янги босқичга олиб чиқишда фидокорона меҳнат қилаётган шахс, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро автомобиль федерацияси Сенати аъзоси Отабек Умаров туғилган кунини нишонламоқда.

Ҳурматли Отабек Муҳаммадалиевич,

Сизнинг мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва юртимиз спортининг жаҳон ареналаридаги нуфузини мустаҳкамлаш йўлидаги кенг кўламли фаолиятингиз алоҳида эътирофга лойиқ. Халқаро спорт ҳамжамиятидаги юксак обрў-эътиборингиз ва ташаббусларингиз Янги Ўзбекистоннинг спорт салоҳиятини бутун дунёга намоён этмоқда. Сиз бундай фаоллик ва жонкуярлигингиз билан Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган катта ислоҳотларга камарбаста бўлиб келмоқдасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг аҳил жамоаси ҳамда Олимпия оиласи Сизни бугунги қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, давлатимиз равнақи ва ўзбек спорти ривожи йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech