24 Сентябр 2026
149
Аичи-Нагоя-2026: Академик эшкак эшишда қизларимиз кумуш медаль соҳиби!
Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармасини тўлдиришда давом этишмоқда. Анна Аксенова, Мария Сергеева, Райҳона Сатторова ва Айдана Сметуллаевадан иборат экипаж W4- дастурининг финал баҳсида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди.