21 Сентябр 2026
175
Аичи-Нагоя-2026: Бизда биринчи олтин! Абдулвахоб Рашидов – Осиё ўйинлари чемпиони
Ўзбекистон делегацияси Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида ўзининг дастлабки олтин медалига сазовор бўлди. Каратэ баҳсларида -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулвахоб Рашидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа чемпионлигига эришди. Ҳамюртимиз финалда мезбон спортчи Юго Козакидан устун келди.
Баракалла, Рашидов! Олға, Ўзбекистон!