20 Сентябр 2026 254

Аичи-Нагоя-2026: Адҳам Икрамов спортчиларимиз билан учрашди

Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси спортчилари билан учрашди.

Атлетлар шаҳарчасида ташкил этилган учрашув давомида спортчиларнинг мусобақаларга тайёргарлиги, Ўйинлар жараёнидаги иштироки ва улар учун яратилган шароитлар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида спортчиларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Шунингдек, мутасаддилар спортчиларимизга Аичи-Нагоя-2026 ўйинларида муносиб иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини юксак даражада ҳимоя қилишларида муваффақият тилашди.

Text to speech