19 Сентябр 2026 285

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси штабида ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди

Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясининг штабига ташриф буюрди.

“Pier Garden” боғи ҳудудидаги Атлетлар шаҳарчасида жойлашган штабда делегациямиз учун яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, масъул ходимлар билан ишчи учрашув ўтказилди.

Йиғилишда делегация фаолиятини самарали ташкил этиш, спортчилар учун яратилган шароитлар ҳамда Ўйинлар давомида барча хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, терма жамоаларимизнинг мусобақалардаги иштироки, айни пайтдаги долзарб масалалар ва яқин кунлардаги вазифалар муҳокама қилинди.

Text to speech