19 Сентябр 2026
246
ООК ва МОҚА расмийлари иштирокида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун Нагоя шаҳрида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (МОҚА) ҳамда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) раҳбарияти иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди. Унда ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қитъа спортининг истиқболли йўналишлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга қатор масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда ООК вице-президенти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди. Тадбир доирасида О.Умаров халқаро ва минтақавий спорт ташкилотлари раҳбарлари билан учрашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва спорт соҳасида тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашди.