8 Сентябр 2026
207
Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда кумуш медалга сазовор бўлди
Германиянинг Обербайерн округида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Chiemsee Pferdefestival” турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов кумуш медални қўлга киритди.
Чавандозимиз ушбу муваффақиятга 145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида эришди. Мусобақада унга “Matts VG” тулпори ҳамроҳлик қилди.