30 Август 2026
146
Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди
Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича “World Taekwondo Women’s Open Championships” турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиздан Шаббона Абдувалиева -57 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, жамоамиз мазкур мусобақани 2 та бронза медали билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, дастлабки кун Ирода Миртожиева (+73 кг) ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.