30 Август 2026
169
Боксчиларимиз Осиё ўйинларидан аввал Тошкентдаги охирги йиғинини ўтказишмоқда
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Бу жамоамиз учун Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларидан олдин юртимиздаги сўнгги йиғин ҳисобланади. Яна бир неча кундан кейин боксчиларимиз Японияга йўл олишади.