28 Август 2026 205

Артур Гулиев жаҳон чемпионатларидаги тўртинчи медалини қўлга киритди

Польшанинг Познан шаҳрида ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалини қўлга киритди.

200 метр масофага кечган яккалик каноэчилар баҳсида ҳамюртимиз Артур Гулиев маррага иккинчи бўлиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Гулиев ҳисобида бунгача дунё биринчиликларининг 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари мавжуд эди.

Text to speech