28 Август 2026 379

Бир гуруҳ спорт соҳаси вакилларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги" эсдалик нишони топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Ш.М. Мирзиёевнинг турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимизни "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ, бир гуруҳ Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда спорт соҳаси вакилларига мазкур нишон тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, Отабек Муҳаммадалиевич соҳада меҳнат қилаётган мутахассислар, мураббийлар, федерация ва ассоциациялар вакиллари ҳамда Олимпия ҳаракати фаолларининг меҳнатларини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги" эсдалик нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Text to speech