12 Май 2026
335
Самарқандда “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси ташкил этилди
Самарқанд шаҳрида дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган мусобақада эркаклар -66 кг, -81 кг ва +90 кг, аёллар -63 кг вазн тоифасида баҳс олиб боришди.
Якунда Абдураҳмон Саъдуллаев (-66 кг), Миржалол Тўхтаев (-81 кг), Фазлиддин Рафиқов (+90 кг) ҳамда Шукуржон Аминова (-57 кг) ўз вазнларида олтин медални қўлга киритишди.