25 Август 2026 473

Жиззахдаги спорт муассасаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўрганилди

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Олимпия ҳаракати ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд инфратузилма ҳамда спортчилар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Ташриф давомида расмийлар вилоят Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда «Сўғдиёна» спорт мажмуасида бўлиб, мазкур муассасаларда олиб борилган ўзгаришлар, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишишди.

Жумладан, спорт иншоотларининг техник ҳолати, машғулот залларининг жиҳозланиши, спортчилар ва мураббийлар учун яратилган қулайликлар, шунингдек, таълим-машғулот жараёнини самарали ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Масъуллар билан мулоқотларда “Президент Олимпиадаси” баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудда иқтидорли ёшларни саралаш ва уларнинг маҳоратини ошириш, спортчилар захирасини шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Хизмат сафари давомида янги қурилган спорт объектларини кўздан кечириш ва уларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Text to speech