22 Август 2026
161
МОҚнинг собиқ раҳбари Собир Рўзиев оламдан ўтди
Ўзбек қиличбозлигининг забардаст ўғлони, Москва-1980 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори, жаҳон чемпионатларининг 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медали соҳиби, МОҚнинг собиқ раиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қолади. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.