22 Август 2026 134

Беҳрузбек Усмонов жаҳон чемпионатида бронза медали билан тақдирланди

Эквадорнинг Гуаякил шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медалига эга чиқди. Мазкур медални -73 кг вазн тоифасида курашган Беҳрузбек Усмонов келтирди.

🥉 Бронза медаль:
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов

Ортда қолган 2 кунлик баҳслардан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида кучли учликда кетмоқда.

Text to speech