18 Август 2026 40

Клубларимизнинг ОЧЛ 2 ва Элит ОЧЛдаги рақиблари маълум бўлди

Бугун футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси 2 ва Элит чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Мазкур турнирларда иштирок этадиган Ўзбекистон клубларининг рақиблари маълум бўлди.

Унга кўра, ОЧЛ 2 да қатнашадиган «Насаф» «А» гуруҳида «Ал-Ваҳда» (БАА), “Қувайт СК” (Кувайт) ҳамда «Ал-Ҳолдия» (Баҳрайн) жамоаларига қарши ҳаракат қилади.

Шунингдек, Элит ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган «Нефтчи» ҳамда «Пахтакор» жамоаларининг уй-сафар тизимидаги ўйинлари қуйидагича кўриниш олди:

«Нефтчи»нинг уй ўйинлари:
«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони)
«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони)
«Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони)
«Эйр-Форс» (Ироқ)

«Нефтчи»нинг сафар ўйинлари:
«Истиқлол» (Эрон)
«Ал-Насср» (Саудия Арабистони)
«Ал-Қодисия» (Саудия Арабистони)
«Трактор» (Эрон)

«Пахтакор»нинг уй ўйинлари:
«Истиқлол» (Эрон)
«Ал-Насср» (Саудия Арабистони)
«Ал-Қодисия» (Саудия Арабистони)
«Трактор» (Эрон)

«Пахтакор»нинг сафар ўйинлари:
«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони)
«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони)
«Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони)
“Эйр Форс” (Ироқ)

Text to speech