16 Август 2026
177
Тахмина Икромова ҳалқа, қизларимиз гуруҳ машқининг финалида иштирок этишади
Бугун Германиянинг Франкфурт шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати якунига етади. Сўнгги кун беллашувларида спортчиларимиз 2 дастурда медаллар учун кураш олиб боради.
Тахмина Икромова кўпкурашнинг алоҳида турларида кечган саралаш баҳсларида ҳалқада бажарган машқлари билан финал йўлланмасига сазовор бўлди. Шунингдек, қизларимиз гуруҳ машқининг 3 та ҳалқа ва 2 жуфт булава дастурида ҳам медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолишди.