15 Август 2026
43
“Тошкент йўлбарси” Руфат Рисқиев оламдан ўтди
Бугун ўзбек боксининг афсонаси, жаҳон чемпиони ва Монреаль-1976 ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби, «Дўстлик» ордени соҳиби Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди.
Руфат Асадович ўзбек боксининг бугунги ғалабаларига тамал тошини қўйган инсонлардан бири, боксчиларимиз орасида биринчи бўлиб жаҳон чемпионлигига эришган спортчи ҳисобланади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қолади. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.