10 Август 2026 448

Оғир атлетикачиларимиз бугун 10 та медаль қўлга киритишди

Пойтахтимизда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли кечди. Спортчиларимиз кун давомида 3 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, даст кўтариш)
-61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, даст кўтариш)
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, силтаб кўтариш)

🥈 Кумуш медаль:
- 57 кг: Зарина Абдуллаҳакова (ўсмирлар, даст кўтариш)
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, силтаб кўтариш)
- 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, икки кураш)
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, икки кураш)
-61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, силтаб кўтариш)
-61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, икки кураш)

🥉 Бронза медаль:
- 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, даст кўтариш)

Text to speech