8 Август 2026 624

Оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигида яна бир бронза медалига эга чиқишди

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги медаль расмийлаштирилди.

Ўсмирлари ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Азизбек Дадажонов бронза медали соҳибига айланди. Ҳамюртимиз силтаб кўтариш машқида 134 кг билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Text to speech