8 Август 2026 527

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Шаҳноза Шавкатовна!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Бутунжаҳон сузиш федерацияси Ижроия қўмитаси бюросининг аъзоси Шаҳноза Мирзиёева туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шаҳноза Шавкатовнани бугунги айём билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, юртимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш йўлида олиб бораётган машаққатли ишларида куч-ғайрат тилаб қолади.

Text to speech