7 Август 2026 514

Ўзбекистонда хоккейни янада ривожлантириш бўйича устувор режалар кўриб чиқилди

Бугун мамлакатимизда хоккей спортини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бойича вакили Одил Абдурахманов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда мамлакат хоккей федерацияси вице-президенти Баходир Гафуров устувор масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Учрашувда юртимизда ёшларнинг хоккей билан шуғулланишлари учун янада қулай шароитлар яратиш, инфратузилмани кучайтириш, ёшлар ва катталар терма жамоаларимизнинг жаҳон чемпионатининг юқори дивизионларига кўтарилишлари учун керакли шароитларни яратиш, қишки Осиё ўйинларида иштирок этишларини таъминлаш каби мавзулар атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, клублар фаолиятини кучайтириш, селекция, малакали тренер ва мураббийларни тайёрлашдек йўналишлар ҳам муҳокама қилинди.

Text to speech