7 Август 2026 416

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Беллашувлар “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилмоқда. Мусобақада қитъамизнинг 29 мамлакатидан 300 нафардан зиёд спортчи медаллар учун баҳс олиб боради.

Дастурга кўра, бугун 4 та вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади. Чемпионат 14 августга қадар давом этади.

Text to speech