6 Август 2026 472

Бадиий гимнастикачиларимиз литсензион жаҳон чемпионатида иштирок этишади

12-16 август кунлари Германиянинг Франкфурт шаҳрида бадиий гимнастика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан 350 нафарга яқин энг кучли спортчиларни ўзида жамлайдиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Аҳамиятлиси, мазкур дунё биринчилигида Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларининг дастлабки йўлланмалари ўйналади. Дастурга кўра, ҳам яккалик, ҳам гуруҳ машқи дастурларида дастлабки уч ўринни эгаллаган спортчи ва жамоалар Олимпиада лицензияларига эга чиқишади. Дунё биринчилигида қуйидаги 7 нафар спортчимиз совринли ўринлар ва Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади:

Яккалик:
– Тахмина Икромова.

Гуруҳ машқи:
– Эвелина Атальянц;
– Мумтоза Исъҳоқзода;
– Амалия Мамедова;
– Ясмина Мкртичева;
– Юлия Валеватая;
– Тамила Зиганшина.

Text to speech