30 Июл 2026
75
2027 йилги U17 Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг Ижроия қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Унда 2027-2029 йиллар давомида турли ёш тоифаларидаги Осиё кубогига мезбон давлатлар номи тасдиқлаб олинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон 2027 йил U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогини қабул қилади. Бошқа мусобақалар ва уларнинг мезбонлари билан танишинг:
2027 йил U17 Осиё кубоги: Ўзбекистон;
2028 йил U23 Осиё кубоги: Япония (Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари учун литсензион);
2029 йил U17 Осиё кубоги: Саудия Арабистони.
Шунингдек, йиғилишда элит Осиё чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсумдан эътиборан 32 жамоалик форматда ўтказилиши маълум қилинди.