29 Июл 2026 168

Абдулазиз Холмирзаев Бокуда ўтказилаётган спорт курашлари бўйича U17 жаҳон чемпионатида дастлабки медалимизни келтирди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Юнон-рум кураши усталари иштирокида ўтаётган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди. -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулазиз Холмирзаев муросасиз беллашувларда бронза медалини қўлга киритди. Бугун кун давомида 5 нафар курашчи қизимиз саралаш баҳсларини ўтказишса, 4 нафар «классик» курашчимиз медаллар учун гиламга чиқади:

🏆 Финал:
-51 кг: Бунёд Ҳасанов – Абдураҳмон Ҳусейнли (Озарбайжон)

🥉 Бронза медали учун:
-45 кг: Афрузбек Ибрагимов – Вазген Варданян (Арманистон) / Арслан Илиев (Россия)
-60 кг: Садриддин Тўлқинбоев / Муҳаммад Аҳмед (Миср) – Александру Лунгу (Румыния)
-92 кг: Миржалол Шавкатов – Зохраб Сафаров (Озарбайжон) / Амирризо Меҳри (Эрон)

Text to speech