26 Июл 2026 216

Футбол бўйича Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси CAFA турнирида ғалаба қозонди

Тожикистон Республикасида футбол бўйича CAFA U20 Women’s Championship 2026 мусобақаси ташкил этилди. Турнирнинг сўнгги турида Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси мезбон Тожикистон U20 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Виктория Сирота бошчилигидаги Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси мусобақани 3 учрашувда 7 очко билан якунлаб, CAFA U20 Women’s Championship 2026 турнири ғолибига айланди.

Жамоамиз бундан аввалги ўйинларда Эрон U20 билан 1:1 ҳисобида дуранг қайтган ва Қирғиз Республикаси U20 жамоасини эса 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Text to speech